Қозоғистонлик шифокорлар одам аъзоларни кўчириб ўтказишда юқори самара берадиган қурилма ихтиро қилишди

    Қозоғистонлик шифокорлар ноёб тиббий асбоб ишлаб чиқишди. Бу донор органларнинг умрини узайтиради ва ҳатто уларни танадан ташқарида даволашга имкон беради. Қурилманинг дунёда ўхшаши йўқ.

    Шу пайтгача касалхоналар Америка ускуналаридан фойдаланган. Трансплантация тўрт соатдан кўпи билан олти соатгача бажарилиши керак эди. Энди бир кундан ортиқ вақт бор. Бу вақт ичида шифокорлар ҳатто донорлик материалининг сифатини ҳам аниқлай олишади. Жорий йилда олимлар янги ускунанинг барча клиник синовларини ўтказиб, уни оммавий ишлаб чиқаришга тайёрлашади.

    “Биз ҳайвонларни ўрганишнинг маълум босқичларини аллақачон якунладик ва натижалар қувонарли. Умид қиламизки, давлат кўмагида ушбу лойиҳа янада ривожланади ва биз ушбу лойиҳани аллақачон клиникада амалга оширамиз”, — деди University Medical Center бошқаруви раиси Юрий Пя.

    Ҳозирги вақтда донор юракларнинг 70 фоиздан ортиғи етказиб бериш учун вақт йўқлиги сабабли утилизация қилинади. Қозоғистонда жами тўрт мингга яқин одам орган трансплантацияси учун навбатда турибди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates