"Қурилиш ишлари сифат назорати" ахборот тизими шу йил охиригача бутун республикада жорий этилади

    Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясида “Шаффоф қурилиш” Миллий ахборот тизимидаги “Қурилишишлари сифат назорати” қуйи тизимини кенг жорий этиш мақсадида республиканинг барча ҳудудларидан келган мутахассислар учун ўқув семинари ташкил этилди.

    Президентимизнинг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарори натижасида қурилиш соҳасини давлат томонидан назорат этиш тартибини такомиллаштириш, инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, қурилиш тармоғи кадрларини профессионал тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари кўриб келинмоқда. Хусусан давлат қурилиш назорати фаолиятида юз бераётган тўсиқлар ва ғовларни олиб ташлаш, дуч келаётган муаммоларни камайтириш ва республикамизда амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларини сифатини янада оширишга эришилган.

    Жорий йил 1 августидан Тошкент шаҳри ва тошкент вилоятида, кейинги йил бошидан бошқа ҳудудларда қурилишда аниқланган барча камчиликлар фотосуратлари билан тизимга онлайн киритилиб, назорат жараёнлари автоматлаштирила бошланди. Қолаверса, қурувчи ташкилот ёки фуқароларга жараён тартиблари ва шартлари ҳақида тўлиқ маълумотларни исталган вақтда олиш имкониятини берувчи онлайн тизим ишга туширилмоқда. Бунда барча шаҳарсозлик қоида ва нормаларининг интерактив кўринишга келтириш, лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича барча жараёнларни рақамлаштириш ҳамда экспертиза хулосаларини ягона базада сақлашни йўлга қўйиш асосий мақсад қилиб қўйилган.

    Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри Қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекциясида рўйхатдан ўтган 1341 та ҳамда Тошкент вилояти Қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекциясида рўйхатдан ўтган 1697 та қурилиш объекти мазкур тизимга киритилиб, инспекторлар томонидан назорат ишлари бир вақтда анъанавий тарзда ва тизим орқали тест тариқасида амалга оширилмоқда. Инспекция томонидан пойтахтдан 25 нафар ҳамда Тошкент вилоятидан 20 нафар инспектор планшет алоқа воситаси ҳамда хизмат автомашиналари билан таъминланган. Айни назорат ишларини бир вақтда ҳам анъанавий тарзда ва тизим орқали амалга оширмоқдалар.

    — Инспекторларга лойиҳачи, буюртмачи ва пудратчиларни онлайн тарзда назорат қилиш тизими яратилмоқда, — дейди Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасида назорат инспекцияси АКТни жорий қилиш бўлими мутахассиси Ҳикматилло Маҳмудов. — Бу қурилиш соҳасида шаффофликни таъминлаш, жараёндаги ишларни тез ва сифатли амалга оширишга замин яратади. Бугунги ташкил этилган семинарда барча вилоятлардан қурилиш-монтаж ишлари устидан назорат ва буюртмачилар билан ишлаш бўлимларидан биттадан ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича мутахассислар жами 48 ходим иштирок этмоқда. Улар бир ҳафта мобайнида Тошкент шаҳар инспекторлари билан бирга объектларга бориб, маълумотлар базасини шакллантириш, тизим билан ишлаш, ишларни тўғри ташкиллаштириш борасида кўникмаларни ўрганиб, жараённи бевосита амалиётда ўрганишади. Ўқув-семинари билим ва кўникмага эга бўлган мутахассислар ўз ҳудудларида “Қурилишда назорат тизими”ни йўлга қўядилар. Бунда улар зарур техник анжомлар билан таъминланади.

    Семинарнинг биринчи кунида иштирокчиларга назарий билимлар берилди. Энди олти кун давомида шаҳардаги кенг бунёдкорлик ишлари билан танишиб, қурилишда объектнинг нолдан бошлаб то битгунича бўлган жараёнда учрайдиган камчиликларни қандай аниқлаш, уларни тизимга жойлаш ҳамда камчиликларни тузатиш борасида регламент белгилаш кабиларни ўрганадилар. Кўникмага эга бўлган мутахассислар тизимдан фойдаланиш амалиётини октябр ойи якунига қадар ҳудудий назорат инспекцияларига татбиқ этишлари керак.

    Соҳиба МУЛЛАЕВА,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates