Қурилиш ва УЖКХ вазирлигининг вазифалари нималардан иборат

    Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон қарори билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом Вазирлик, унинг бошқармалари ва туман бўлинмалари, шу жумладан Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси ва пойтахт Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.

    Ҳужжатда вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари назарда тутилган. Шунингдек, уни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш механизмлари белгиланган.

    Вазирликнинг асосий вазифалари:

    - шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳада давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, шунингдек, соҳа фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ ва ўрта муддатли дастурларни ва НҲҲни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

    - мамлакат ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемасини, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемаларини, агломерацияларни ривожлантириш стратегияси, шаҳарлар (шаҳарчалар) бош режалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш, уларга риоя этилиши юзасидан давлат архитектура назоратини амалга ошириш;

    - лойиҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, якка тартибдаги, намунавий, такроран қўлланиладиган экспериментал лойиҳаларни ва энергия тежамкор лойиҳа ечимлари ишлаб чиқишни ташкил этиш, улар фаолиятини лицензиялаш ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертиза қилинишини таъминлаш;

    - пудрат бозорини ривожлантириш, жумладан қурилиш-пудрат ташкилотларининг айрим фаолиятларини лицензиялаш ва улуш киритиш асосида қуриладиган кўп хонадонли уйларни рўйхатга олишни мувофиқлаштириш ва бошқалар.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисидаги низомда унинг вазифалари ва функциялари, шунингдек унинг таркиби белгиланган.

    Ҳужжат билан Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низом ва унинг намунавий таркиби тасдиқланди.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 18 апрелдан кучга кирди, деб хабар беради «Norma».

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates