Қуш овловчиларга чора кўрилди

    60 та саъва қуш шу кунинг ўзида давлат инспекторлар томонидан табиатга қўйиб юборилди.

    Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор рейд тадбири ўтказилди.

    Рейд тадбирида Ангрен шаҳрининг “Жигаристон” маҳалласи ҳудудида 8 нафар фуқаро тўр ёрдамида ноқонуний равишда ёввойи чумчуқсимонлар оиласига мансуб бўлган саъваларни овлаётганлиги маълум бўлди.

    Ўрганишлар давомида 60 дона саъва қушлари ва ноқонуний ов қуроллари (тўрлар) далолатнома асосида олиб қўйилиб, содир этилган ҳуқуқбузарлик учун 8 нафар фуқаронинг ҳар бирига маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексининг 90-модда, 1-қисми билан ҳар бирига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробарида жарима қўлланилди.

    60 дона саъва қуш шу кунинг ўзида давлат инспекторлар томонидан табиатга қўйиб юборилди.