Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди

    Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди, унинг Ерда магнит ҳодисаларини келтириб чиқариши эҳтимоли кичик, аммо барибир нолга тенг эмас.

    Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачев маълум қилди.

    Унинг аниқлик киритишича, ҳодиса “гипер кучли эмас” ва Х даражанинг энг қуйи чегарасида.

    Таъкидланишича, у шанба-якшанба кунларидан сайёрамизга тўғридан-тўғри таъсир қилиш зонасида бўлади, деб хабар беради ria.ru.