Қуёшда икки йил ичида фаоллик ортган – тадқиқот

    Solar Orbiter фазовий кемаси томонидан олинган суратлар Қуёшнинг икки йил ичида қанчалик ўзгарганини кўрсатади.

    Мазкур фазовий кемаси Қуёшнинг янги суратларини олди, уларда қуёш доғлари пайдо бўлиш жараёни акс эттирилган.

    Олимларнинг фикрига кўра, 2019 йилда қуёш фаоллиги нисбатан паст бўлган ва фақат бир нечта қуёш доғлари бўлган. Ўшандан бери фаоллик аста-секин ўсиб борди. 2021 йилнинг февраль ойидаги суратда Қуёш анча “сокин” бўлгани акс этган, бироқ ўтган йилнинг октябрь ойида олинган суратда вазият кескинлашгани кўрсатилган.

    Ушбу цикл 2025 йилда энг юқори нуқтага етиши кутилмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates