Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди

    Москва вақти билан соат 08:00 атрофида Қуёшда юқори магнитудали чақнаш юз берди.

    Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлар институти Қуёш рентген астрономияси лабораторияси ва академиянинг Сибир бўлими қуёш-ер физикаси институти хабар берди.

    Веб-сайтда тақдим этилган графикага кўра, 29 январь куни эрталаб М6,7 магнитудали кучли қуёш чақнаши содир бўлди. У Москва вақти билан 06:54 дан 08:15 гача давом этди. Москва вақти билан 07:38 да максимал даражага етди.

    Бироқ, магнит бўрони ҳозирча башорат қилинмаган. Қуёш чақнашлари Ерда магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин, бу эса ўз навбатида энергия тизимларининг ишлашида узилишларга олиб келади, шунингдек, қушлар ва ҳайвонларнинг миграция йўлларига таъсир қилади. Аммо агар чақнаш Қуёш-Ер чизиғидан анча узоқда содир бўлса, у сайёрага таъсир қилмайди, деб хабар беради ria.ru.