Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди

    NASA олимлари Қуёшда унинг айланасининг чорак қисмини эгаллаган улкан коронал тешикни аниқлашди.

    Олимлар тушунтирганидек, бу ҳудуд сониясига 800 километр тезликда ҳаракатланадиган қуёш шамолининг кучли оқимларини Ерга йўналтришга имкон берувчи очиқ магнит майдон билан ажралиб туради.

    Мутахассислар геомагнит бўронлар частотасининг ошишини башорат қилишмоқда, бу сунъий йўлдошлар, GPS-навигация тизимлари ва радиоалоқа ишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Қутб ёғдусининг кўпайиши кутилмоқда, бу ҳатто қутб минтақаларидан ташқарида ҳам кўринади.

    Шифокорлар, об-ҳавога сезгир одамларнинг соғлиғининг ёмонлашиши, жумладан бош оғриғи, қон босимининг пасайиши ва чарчоқ пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

    Коронал тешиклар – Қуёшдаги плазма ҳарорати ва зичлиги сезиларли даражада пасайган ҳудудлар. Бундай ҳудудлар ультрабинафша ёки рентген нурида олинган тасвирларда қуёш тожидаги қора доғлар сифатида намоён бўлади. Ушбу зоналарда плазма зичлиги атрофдаги тож ҳудудларига қараганда юз баравар паст бўлиши мумкин, деб хабар беради 24.kg.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates