Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачевга таяниб, Россия ОАВлари хабар берди.
“Қуёшда янги Х-даражали чақнаш пайдо бўлди – айнан Қуёш-Ер чизиғида. Коинот кузатув маълумотларига кўра, Қуёшда энг юқори даражадаги янги чақнаш қайд этилди – дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, у Х1.1 даражали”, деди олим.
Август ойи бошида Ерда содир бўлган магнит бўрони беш кўрсаткичли мониторинг шкаласи бўйича “кучли” деб баҳоланадиган G3 даражасига етди. G5 даражали магнит бўрони “жуда кучли”, G1 даражалиси “заиф” ҳисобланади, деб хабар беради report.az.