Режа 110 фоизга бажарилди

    Маҳаллийлаштириш дастуридаги 16 та лойиҳа доирасида 32,9 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, прогноз кўрсаткичи 102 фоизга бажарилди.

    Жорий йилнинг 9 июль куни "Навоийуран" давлат корхонасида корхонанинг 2024 йил 1-ярим йилликдаги ишлаб чиқариш фаолияти якунлари ҳамда 2024 йил учун белгиланган прогноз кўрсаткичларини сўзсиз бажарилишига оид асосий вазифалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

    Дастлаб, корхонанинг 2024 йил 1-ярим йилликда ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти якунлари ҳамда 2024 йил учун белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши борасидаги муҳим вазифаларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот берди.

    Уран ишлаб чиқаришда давлатимиз томонидан белгилаб берилган режа 110 фоизга бажарилди, — дейди корхона бош директори Жамол Файзуллаев. — Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 112 фоизни ташкил этди. Геология ‑ қидирув ишлар прогноз кўрсаткичи 122 фоизга бажарилиб, ўсиш суръати 157 фоизни, маҳсулдор эритмаларни қайта ишлаш ҳажми 122 фоизга, ўсиш суръати 111 фоизга ва уран қазиб олиш 111 фоиз ўсиш суръати билан 105 фоизга бажарилди. Натижада экспорт ҳажми кўрсаткичлари 183 фоизга, ўсиш суръати билан 167 фоизга бажарилди.

    Инвестиция дастури лойиҳаларини амалга ошириш доирасида корхонада 207 фоизга бажарилди, 48,5 млн доллар капитал қўйилма ўзлаштирилди ва 48 та янги иш ўринлари яратилган..

    Ҳисобот даврида маҳаллийлаштириш дастуридаги 16 та лойиҳа доирасида 32,9 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, прогноз кўрсаткичи 102 фоизга бажарилди, ўсиш суръати 146 фоизни ташкил этди.

    Жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигида 906 минг метрдан ортиқ жами 25 та объектларда бурғилаш ишларини бажариш, геология-қидирув ишлари натижасида уран захираларини 2024 йил якуни бўйича жами 8 025,0 тонна ва ураннинг башорат ресурсларини 10 минг тоннага ўстириш белгиланган. Шимолий Букиной, Актау, Аулбек, Нуркон, Мойбулоқ конлари бўйича якуний геологик ҳисоботлар тузилиб, Давлат захиралари комиссиясида жами 22 000 тонна уран захираларини тасдиқлаш режалаштирилган.

    Келгусида 23 та бурғилаш ускунасини олиб келиниб, дизель электр станцияларини ва бошқа зарур товар моддий бойликларини харид қилиш тезлаштирилади. Қолаверса, халқаро компаниялар билан геологик қидирув ишларини амалга ошириш бўйича қўшма корхона ташкил этилиб, "Маъданли", "Жантуар" ва "Косчека" конлари маъданларини қайта ишлашнинг оптимал технологиясини ишлаб чиқиш мақсадида хорижий ҳамкорлар билан биргаликда тажриба-синов ишларини олиб борилади. Шунингдек, конларининг 3Д моделларини яратиш, ишлаб чиқариш жараёнларини онлайн кузатиб бориш бўйича рақамли технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чоралари ҳам кўрилади.

    "Навоийуран" ДК ахборот хизмати

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates