Элчи ҳиндистонлик тадбиркорларга Ўзбекистонда сўнгги йилларда иқтисодиётнинг турли тармоқларига замонавий технологиялар жалб этиш, рақобатбардош юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, саноатга илғор халқаро тажриба ва кўникмаларни жорий этиш бўйича кўрилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида сўзлаб берди.
Дунёдаги етакчи компания ва саноатчиларнинг мамлакатимизда самарали ишлаб чиқариш қувватлари яратиш, қўшма лойиҳалар амалга ошириш, инвестициялар киритиши учун тақдим этилаётган қулай ва жозибадор муҳитга алоҳида эътибор қаратилди.
«Hinduja Group» раҳбар вакиллари Ўзбекистондаги янгиланиш жараёни халқаро рейтинги юқори бўлган турли йирик компанияларнинг мамлакат бозорига кириб келиши ва самарали шериклик қилиши учун мустаҳкам асос бўлаётганини таъкидлади, ўзаро манфаатли қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича истиқболли режалар кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Томонлар Ўзбекистонда ҳамкорликда ҳаётга тадбиқ этиладиган лойиҳалар, хусусан, транспорт воситалари ва мотор мойлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради «Дунё» АА.