Республика ижтимоий соҳа объектлари 1 сентябргача маҳаллий кўмир билан тўлиқ таъминланади

    Саноат 30 июл 2022 1079

    “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун Республика ижтимоий соҳа объектларига 518 минг тонна, аҳоли эҳтиёжлари учун 882 минг тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари етказиб бериш режалаштирилган.

    Бу ҳақда “Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати раҳбари Неъмат Душаев хабар қилди.

    Шу йилнинг 29 июль куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятига уюштирилган пресс-турда жамият бош директори биринчи ўринбосари А.Мираҳмедовнинг таъкидлашича, ижтимоий соҳа объектларига кўмир юклаш ишларини бу йил ҳар галгидан анча барвақт − 1 апрелдан бошланди. Айни пайтда жамият томонидан кунига ўртача 4,5 минг тонна кўмир юклаб жўнатилмоқда.

    Маҳсулот “Кўмир таъминот” МЧЖга қарашли 101 ҳудудий кўмир омбори ва шаҳобчалари орқали тарқатилаяпти. 2022 йил 27 июль ҳолатига бюджет ташкилотлари учун 326,3 минг тонна маҳаллий кўмир ортиб юборилди. Кўмир тарқатиш ишлари Самарқанд ва Хоразм вилоятларида айниқса намунали ташкил этилмоқда.

    Республика бюджет ташкилотларини куз-қиш мавсуми учун кўмир билан тўлиқ таъминлаш ишларини 1 сентябрга қадар якунлаш, аҳолини маҳаллий кўмир билан таъминлашни эса 1 декабргача тугатиш режалаштирилган.

    Таъкидланганидек, Республика бюджет ташкилотлари ва аҳоли учун мўлжалланган маҳаллий кўмир БР-2 маркали бўлиб, фракцияси 0-300мм.ни, кулчанлиги 17 фоизни ташкил этади.

    Маълумот учун, “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 2022 йилда истеъмолчиларга 4,8 миллион тонна кўмир етказиб берилади. Биринчи ярим йиллик давомида 2,4 млн. тонна (прогнозга нисбатан 97,1 фоиз) кўмир қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 110,4 фоизга тенгдир.

    “Ангрен” кўмир кони “Ўзбеккўмир” АЖ’нинг қаттиқ ёқилғи қазиб олувчи асосий кони ҳисобланиб, 2022 йилда ушбу конда 4328,7 минг тонна кўмир қазиб олиш белгиланган. Айни кунларда бу ерда 40дан ортиқ кон экскаваторидан фойдаланилмоқда. Уларнинг тўрттаси бевосита кўмир қазиб олиш ва юклаш ишларига сафарбар қилинган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates