Республикаси товар-хомашё биржаси: суюлтирилган газ, цемент ва шакар нархи пасайди

    Бизнес 29 июн 2023 1792

    Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси 19-25 июнь кунлари савдо платформаларида қанча товарлар сотилганини маълум қилди.

    Биржа матбуот хизматининг малум килишича, 19-25 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржасининг барча савдо платформаларида 2,53 миллиард сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 10 фоизга кўпдир.

    Бунда тузилган битимларнинг қарийб 74,1 фоиз биржа савдоларига, қолган 25,9 фоиз қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 489,6 млрд сўмни ташкил қилди.

    Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 126,9 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

    Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 016 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 7,0 млрд сўмни ташкил қилди.

    Биржа савдолари

    Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 928,5 миллиард сўмлик товар ресурслари сотилди. Жумладан:

    Шакар

    Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. 19-25 июнь кунлари биржа савдоларида 13 500 тонна шакар сотувга қўйилди ва ундан 10 500 тоннаси, яъни 77,85 фоиз қисми сотилди. Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 11 152,4 минг сўмдан 10 838,4 минг сўмгача пасайган.

    Цемент

    Маълум қилинишича, ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 64,988 тонна цемент қўйилди. Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 668 минг сўмдан 642,4 минг сўмгача пасайди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates