«Росатом» лойиҳа бюроси директори Юрий Мишин Тошкентга келди

    Жорий йил 27 февралда Тошкент шаҳар ҳоким в.б Бахтиёр Раҳмонов «Росатом» корпорациясининг Энергия самарадорлиги ва инфратузилма ечимлари бўйича лойиҳа бюроси директори Юрий Мишин билан учрашди.

    Ўзаро мулоқот давомида пойтахтимизда электр ва иссиқлик энергияси таъминотини яхшилаш, тизимда жиддий узилишлар бўлишининг олдини олиш, умуман, коммунал ифратузилмани модернизация қилиш масаласи атрофлича кўриб чиқилди.

    Бахтиёр Раҳмонов бугунги кунда пойтахтимиз электр энергияси тизимидаги вазиятга эътибор қаратиб, режалаштирилган ва амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Бу йўналишдаги тадбирларда «Росатом» билан истиқболли ҳамкорлик бўйича

    таклиф билдирди.

    Юриш Мишин бу борада тизим ташкилотларида инвентаризация ўтказиш, иш жараёнига замонавий техника ва технологияларни татбиқ этиш самарали эканлигини таъкидлаб, бунда икки томон мутахассисларининг ҳамкорликдаги иши орқали

    ижобий натижаларга эришиш мумкинлигини таъкидлади ва тез орада бу масалада зарур мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи Тошкентга келишини қўшимча қилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорлик йўналишлари ва истиқболларини кўриб чиқди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates