Россия билан ўзаро савдо-иқтисодий муносабатлар янада ривожлантирилади, ҳудудлараро ҳамкорлик кенгайтирилади

    Жорий йил 9 сентябрда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Россия делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Тошкентда бўлиб турган Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан музокаралар ўтказди.

    Тошкент давлат иқтисодиёт университети биносида бўлиб ўтган учрашувда томонлар ўзаро савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш суръатларини жадаллаштириш, сармоявий ва ҳудудлараро ҳамкорлик кўламини кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

    Таъкидланишича, биринчи ярим йилликда Россия билан товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29 фоизга ошган, асосан экспорт ҳисобига. Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги 3 мингдан ортиқ корхона фаолият юритиб келяпти. 2023 йил охирида автомобиль ва темир йўл транспортида юк ташиш ўртача 35 фоизга ошди, ҳаво қатновларида ҳам сезиларли ўсиш кузатиб бориляпти.

    Олий ва юқори даражадаги ташрифлар чоғида эришилган инвестиция битимлари ва лойиҳаларини бажарилишини назарда тутган ҳолда амалдаги келишувларнинг ижроси кўриб чиқилди.

    Тошкентда Бутунроссия ташқи савдо академиясининг филиалини очиш ва Стратегик ташаббуслар эксперт маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. Лойиҳанинг амалий жиҳатларини атрофлича муҳокама қилгач, Лазиз Кудратов ва Максим Решетников ТДИУ ректори Тўлқин Тешабаев ҳамроҳлигида университетни айланиб чиқдилар ва ташаббусни амалга ошириш учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates