Россия билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик янада ривожланади

    Халқаро ҳамкорлик 24 октябр 2022 1375

    Жорий йил 23 октябрда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 23-йиғилиши бўлиб ўтди.

    Йиғилишга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ҳамда Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ҳамраислик қилди. Шунингдек, тадбирда икки мамлакатнинг асосий вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

    Кун тартиби доирасида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, саноат, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди.

    Хусусан, кейинги йилларда ижобий ўсиш тенденцияси кузатилаётган ўзаро савдони ривожлантириш истиқболлари таҳлил этилди. Мутасадди раҳбарларга икки томонлама савдони диверсификация қилиш ва унинг ҳажмини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш топширилди.

    Икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясининг ҳудудлар ва тармоқлар кесимидаги жорий ҳолати кўриб чиқилди. Нефть-кимё, тоғ-кон металлургия, энергетика, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, енгил саноат, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш каби соҳаларда янги лойиҳа ташаббусларини ишлаб чиқиш ва амалдаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришга ўзаро қизиқиш билдирилди.

    Кун тартибидаги яна бир муҳим йўналиш ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўлди. Олдиндан тасдиқланган режалар асосида икки давлатнинг қатор ҳудудларидан делегацияларнинг ўзаро ташрифлари ташкил этилгани маълум қилинди. Ушбу борадаги ишларни давом эттириш мақсадида, бошқа чоралар қаторида, мунтазам онлайн музокаралар ташкил этиш орқали янги инвестиция лойиҳалари ва савдо битимлари бўйича таклифлар ишлаб чиқишга келишилди.

    Учрашув якунлари бўйича Якуний протокол ва тадбир давомида эришилган асосий келишувларни акс эттирувчи икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates