Россия билан туризм соҳасида ҳамкорлик янада кенгайтирилади

    Туризм 18 сентябр 2024 127

    Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган «Отдых. Leisure -2024» форум-кўргазмаси доирасида Москва области билан ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича музокаралар олиб борди.

    Учрашувда Москва области ҳукумати раисининг ўринбосари – Москва областини ободонлаштириш вазири Михаил Хайкин, Москва области маданият ва туризм вазири Василий Кузнецов, Москва области маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Алексей Шимко ва Москва области инвестициялар, саноат ва фан вазирининг ўринбосари Адиль Ганцов иштирок этдилар.

    Музокараларда Москва вилояти билан ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама этилди. Асосий эътибор туризм секторлари ўртасидаги алоқаларни оширишга қаратилган бўлиб, бу туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш ва илғор ёндашувларни жорий этиш имконини беради.

    Бундан ташқари, томонлар сайёҳларни жалб этишга қаратилган ҳамкорликда реклама кампанияларини ўтказишга қарор қилдилар. Бу нуфузли оммавий ахборот воситалари билан ишлаш ва қўшма туристик маршрутларни илгари суришни ўз ичига олади. Шунингдек, «Россияда Ўзбекистон туризми йили» доирасида маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган маданий тадбирлар ташкил этиш режалаштирилган.

    Мактаб ўқувчилари, талабалар ва касаба уюшма ташкилотлари учун махсус саёҳат пакетларини яратиш, икки мамлакат туризм соҳалари вакиллари учун B2B ва B2G учрашувларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди. Шаҳарлар ва аэропортларда LED экранлар орқали туризм салоҳиятни ўзаро тарғиб этиш ҳам туристик таклифлардан хабардорликни ошириш йўлидаги муҳим қадам бўлади.

    Делегация Москва области вакилларининг Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасида фаол иштирок этишига умид билдириб, минтақанинг кўриниши ва жозибадорлигини ошириш учун ягона стенд яратиш муҳимлигини таъкидлади, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates