Россия Федерациясида бензин ишлаб чиқариш дронлар ҳужумлари туфайли камайди

    Россия Федерациясида март ойининг охирги ҳафтасида бензин ишлаб чиқариш кунига 110,7 минг тоннани ташкил этди ва февраль ойидаги ўртача кунлик кўрсаткичга нисбатан 12 фоизга камайди.

    Бу ҳақда Росстат маълумотларида келтирилган.

    Дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш 3,5 фоизга камайиб, кунига 231 минг тоннани ташкил этди.

    Россия нефтни қайта ишлаш заводлари бензин ишлаб чиқаришни, асосан, Украина дронларининг ҳужумлари туфайли бирламчи қайта ишлаш бўлинмаларига зарар етказганлиги сабабли камайтирган. Ҳужумлар оқибатида Рязан нефтни қайта ишлаш заводи (АТ-6 ва АВТ-4), Куйбишев нефтни қайта ишлаш заводи (АВТ-4 ва АВТ-5), Сизран нефтни қайта ишлаш заводи (АВТ-6) ва Нижний Новгород нефтни қайта ишлаш заводидаги (АВТ-6) қурилмаларнинг иши тўхтаб қолди.

    Бензин ишлаб чиқариш апрель ойида тикланиши мумкин, чунки шикастланган қурилмалар тармоққа қайтарилади. Рязань нефтни қайта ишлаш заводида АВТ-4 аллақачон қайта ишга туширилган, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates