Россия Индонезияга мамлакатдаги биринчи космодромни қуришга ёрдам беради

    Индонезия мамлакатдаги биринчи космодромни қуришда “Роскосмос” билан ҳамкорлик қилади.

    Бу ҳақда мамлакатнинг Тадқиқот ва инновациялар миллий агентлиги (BRIN) баёнотида айтилади.

    “Умид қиламанки, биз олдинга силжишимиз ва ҳамкорликни йўлга қўйишимиз ва космодром қурилишини имкон қадар тезроқ амалга оширишимиз мумкин”, деди BRIN раҳбари Лаксана Три Хандоко.

    Тадқиқот агентлиги маълумотларига кўра, Папуа вилоятидаги Биак ороли космодром қуриш учун қулай ҳудуд ҳисобланади, чунки у логистика талабларига жавоб беради. Баёнотда, шунингдек, объект концепцияси очиқ эканлиги таъкидланган. Космодромдан тўлов механизмига эга бўлган ҳар ким фойдаланиши мумкин.

    BRIN қурилишда тўрт томон, жумладан агентликнинг ўзи, “Роскосмос”, PT URPI ва “Главкосмос” иштирок этишини таъкидлади.

    Бунгача Россия Федерацияси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров Жакартага қилган иш сафари якунлари бўйича Россия Индонезияда коинот инфратузилмасини яратишда иштирок этиши мумкинлиги ва “Роскосмос” билан кўп сунъий йўлдошли орбитал гуруҳни яратиш масаласи муҳокама қилинаётганини маълум қилган эди, деб хабар беради gazeta.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates