Россияда бир кунда мингдан ортиқ уй сув остида қолди

    Россияда баҳорги сув тошқинлари оқибатида сув босган турар-жой бинолари сони бир кунга мингдан ошди.

    “Россия Федерацияси ҳудудида бир сутка давомида сув босган уйлар сони 1097 тага кўпайди, 17 апрель куни эрталаб 203 та аҳоли пунктида уларнинг сони 16 057 тани ташкил этди. Бир кун ичида сув остида қолган ҳовли-жойларнинг сони 31 039 тага кўпайди, бу аввалги кунга нисбатан 3 351 тага кўпдир”, деди агентлик суҳбатдоши.

    Унинг сўзларига кўра, аввалгидек, сув остида қолган энг кўп турар-жой бинолари Оренбург вилоятида – 15 112 та, Курган вилоятида – деярли 670 та, Самара вилоятида – 173 та. Бундан ташқари, чоршанба куни эрталабки ҳолатига кўра, Россияда 97 та кўприк ва 89 та магистраль йўл сув остида қолди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates