Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маълум қилишича, хабарларда акс этган ҳолат жорий йилнинг 7 июн куни Воронеж шаҳридаги “Развитие” қурилиш ҳудудида юз берган.
Рейд тадбири ўтказилган ушбу қурилиш ҳудудида 45 нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат фаолиятини амалга ошираётган бўлиб, уларнинг 12 нафари норасмий ишлаган.
Норасмий ишлаганларнинг 11 нафарига нисбатан патент муддати ўтиб кетгани сабабли жарима шаклида маъмурий жавобгарлик қўлланилиб, шу куннинг ўзида вақтинча яшаш жойига рухсат берилган ва яна 1 нафари эса ҳеч қандай ҳужжатларсиз ишлагани сабабли ҳозирда мамлакат ҳудудидан депортация қилинмоқда.