Тарбияси оғир, қийин шароитдаги ёшлар билан янгича ишлаш тизими бўлади

    Туман ҳокимлари ҳар ҳафта, вилоят ҳокимлари ва вазирлар ҳар ой камида бир марта ёшлар билан учрашиб, муаммоларига ечим беради.

    Мамлакатимизда қийин аҳволга тушган, алоҳида эътиборга муҳтож ёшлар ҳам бор.

    Шу боис, йил бошида ҳокимлар, вазирлар ва давлат ташкилотлари раҳбарларига шароити оғир ёшлар бириктирилгани ўз самарасини бераяпти.

    Масалан, қийинчиликка дуч келган 420 минг ёшлар муаммоси ҳал этилди, 65 мингини бандлиги таъминланди.

    Тарбияси оғир 20 минг ёшлар жиноят йўлидан қайтди, хулқ-атвори яхшиланган 11 минг ёшлар муддатидан олдин пробация ҳисобидан чиқарилди.

    Алоҳида эътиборга муҳтож 1 миллион ёшлар спорт билан шуғулланишни бошлади, 700 мингида санъатга қизиқиш пайдо бўлди.

    Тарбияси оғир, қийин шароитдаги ёшлар билан янгича ишлаш тизими бўлади.

    Жумладан, оилавий ажрим ёқасидаги, жиноят қилишга мойиллиги бор, мунтазам дарс қолдирувчи ёшлар билан манзилли ишланади.

    Туман ҳокимлари ҳар ҳафта, вилоят ҳокимлари ва вазирлар ҳар ой камида бир марта ёшлар билан учрашиб, муаммоларига ечим беради.