Озарбайжон Президенти мамлакат парламентини тарқатиб юборди

    Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Миллий Межлисни (мамлакат парламенти) тарқатиб юборди ва навбатдан ташқари парламент сайловларини 1 сентябрга белгилади.

    Давлат раҳбарининг тегишли фармойиши ўз сайтида эълон қилинди, деб хабар беради tass.ru.

    “Озарбайжон Республикаси Конституциясининг 98-моддаси 1-қисми ва 109-моддаси 1-бандини ҳисобга олиб, қарор қиламан: Озарбайжон Республикасининг олтинчи чақириқ Миллий Межлиси тарқатиб юборилсин. Озарбайжон Республикаси Миллий Межлисига навбатдан ташқари сайловлар 2024 йил 1 сентябрга белгилансин”, дейилади ҳужжатда.