“Креатив саноат парклари” ташкил қилинади

    Ҳар бир вилоятдаги биттадан Баркамол авлод марказида “Креатив саноат парклари” ташкил қилинади. Уларга IT парк резидентлари учун назарда тутилган имтиёзлар берилади.

    “Креатив саноат парклари” олийгоҳлар ва йирик ишлаб чиқарувчиларга бириктирилади. Бу парклар ёш тадбиркорлар, илм ва бизнес ўртасида мулоқот майдончаси бўлади.

    Жамғарма бу ердаги ёшларнинг стартапларига уч йилга 100 миллион сўмгача ссуда беради. Ушбу ёш тадбиркорларга фаолиятини кенгайтириш ва айланма учун кейинчалик 100 миллион сўм имтиёзли кредит берилади.

    “Креатив саноат парклари”ни ривожлантириш учун бу йилни ўзида 10 миллион доллар йўналтирилади.

    Шунингдек, 2-4 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Креатив иқтисодиёт бўйича Тўртинчи бутунжаҳон анжумани ўтказилади.

    Тадбир кунига қадар креатив индустрияни ривожлантириш бўйича қонун қабул қилиниши кўзда тутилган.