Россияда қаровсиз қолиб кетган 31 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Болалар омбудсмани хабарига кўра, кеча 9 нафар бола, бундан аввал 22 нафар бола (13 нафари – Санкт-Петербургдан, 9 нафари – Москвадан, 8 нафари – Новосибирскдан, 1 нафари – Қозондан) олиб келинган.

    Шу кунларда РФнинг турли ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган 31 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.

    Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ўзининг хорижий ҳамкасби - Россия Федерацияси Болалар омбудсмани М.Лвова-Беловага юборган сўровида қаровсиз қолдирилган вояга етмаган болаларни ҳозирда Ўзбекистон Республикасига қайтариш чоралари кўрилаётганлиги, Ўзбекистон масъул идоралари (ИИВ, ТИВ) томонидан болаларни ватанга қайтарилгунга қадар, уларни ҳозирда РФда яшаб турган ҳудудларидаги болалар муассасаларида вақтинча жойлаштирилишида тезкор амалий ёрдам сўраган.

    Ўзбекистон Болалар омбудсмани сўровига кўра, РФ Болалар омбудманининг тезкор чоралари натижасида мазкур масалада зарур кўмак кўрсатилди ва улар жойлашган ҳудудларда болалар учун қулай ва муносиб шарт-шароит таъминланди.

    Бугун, 25 август куни 9 нафар бола, бундан аввал 22 нафар бола (13 нафари - Санкт-Петербург шаҳридан, 9 нафари - Москва шаҳридан, 8 нафари - Новосибирск шаҳридан, 1 нафари - Қозон шаҳридан олиб келинган) Ички ишлар вазирлиги вакиллари томонидан юртимизга қайтарилди.

    Фурсатдан фойдаланиб, Болалар омбудсмани бола манфаатларини таъминлаш йўлидаги тезкор ҳамкорлиги учун РФ Болалар омбудсманига ўз миннатдорлигини билдиради ва ўзаро конструктив ҳамкорлигини давом эттиради.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates