Россияда тактик ядровий машғулотларнинг иккинчи босқичи бошланди

    Россия Мудофаа вазирлигининг хабар қилишича, Россия ва Беларусь давлатлари ўртасида стратегик бўлмаган ядровий машғулотларнинг иккинчи босқичи бошланди.

    Машғулотлар Россия ва Беларусь давлат ҳарбий хизматчилари ўртасида ўтказилмоқда. Ундан кўзланган мақсад ҳарбий техникаларнинг жанговор ҳолатини текшириш ва икки давлатнинг ҳудудий яхлитлигини таъминлашга қаратилган.

    – Машқлар давомида икки давлат қуролли кучлари, стратегик бўлмаган ядро қуролларидан фойдаланиш бўйича биргаликда машғулотлар олиб боради. Шунингдек, ядровий техникаларни жанговор шай ҳолатга келтириш масалалари ишлаб чиқилади, – дейилади мудофаа вазирлиги хабарида.

    Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин ҳарбийларга Россия ҳудуди бўйлаб тактик ядровий қуролларни жойлаштиришни буюрган эди.