Россияда тери саратонини нейротармоқ ёрдамида аниқлайдиган тизим ишлаб чиқилди

    Шимолий Кавказ федераль университети олимлари тери саратонини аниқлайдиган нейротармоқ тизимини ишлаб чиқди. Бу эса нотўғри ташхислар сонини камайтиради.

    Олимларининг фикрича, уларнинг ишланмаларидан ёрдамчи диагностика усули сифатида фойдаланиш тиббий қарорлар қабул қилишда инсон омилининг таъсирини камайтиради ва касалликларга ташҳис қўйишда аниқликни оширади.

    Тери саратони Шимолий Кавказ федераль университети олимларининг фикрига кўра, саратоннинг энг кенг тарқалган турларидан биридир. Юқори аниқликдаги диагностика беморларнинг тикланиш имкониятини оширади. Шу боис, мутахассислар автоматлаштирилган ёрдамчи диагностика тизимларини ишлаб чиқишдан манфаатдор.

    Олимларнинг таъкидлашича, Россияда ишлаб чиқилган тизим Германия, Австрия ва Хитойдаги шунга ўхшаш хорижий тизимларга қараганда юқори аниқликка эришиш имконини беради.

    Келажакда университет тадқиқот гуруҳи дерматологик маълумотларни нейротармоқ асосида таҳлил қилувчи янада мураккаб тизимларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.

    Тадқиқот Россия илмий жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланди, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates