Россиялик кардиолог Сирдарёда мураккаб жарроҳлик амалиётини бажарди

    Саломатлик 31 октябр 2021 1524

    Куни кеча Республика ихтисослашган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиалига Россиядаги Бакулев номидаги юрак қон-томир жарроҳлик маркази хирургия бўлими илмий ходими, тиббиёт фанлари номзоди Андрей Абросимов ташриф буюрди.

    Ф. Тошматов расми

    Икки кун мобайнида Сирдарёлик кардиологлар билан ҳамкорликда тажриба алмашди.10 дан ортиқ беморда мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди.

    -Бундай мураккаб амалиётларни ўтказишда ҳамкорлик алоқалари кутилганданда яхши натижа беряпти, — дейди Республика ихтисослашган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали Эндоваскуляр хирургия бўлими мудири Хуршид Ҳакимов. — Бунинг учун бизда етарлича шарт-шароит, энг сўнги русумдаги коронарография аппарати ва жиҳозлар бор. Сирдарёга келган устозим, Андрей Абросимов билан ҳамкорликда устоз-шогирд ананасига содиқ қолган ҳолда 10 нафар беморнинг коронар қон томирларида мураккаб стендлаш амалиётини ўтказдик.

    — Битта беморимиз тўрт ой муқаддам, миокард инфаркт ташхиси билан бўлимимизга ётқизилганди, — дейди Республика ихтисослашган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали директори Шуҳрат Ҳусанов. — Битта коронар қон-томирига стенд қўйгандик. Лекин беморни яна иккита коронар қон томирида муаммо бор эди. Куни кеча, ушбу бемор қайта, режали мурожаат этди. Шунга асосан жарроҳлик амалиётини ўтказдик. Иккита муаммоли коронар қон томирларига стенд қўйдик. Олти ой аввал мурожаат қилган 52 ёшли беморимизга коронография текширишини ўтказгандик. Ташхис аниқ бўлди. Унинг коронар қон томири 5 йил мобайнида ёпиқ бўлиб, уни очиш имкони бўлмаганди. Россиялик мутахассис ёрдамида бу иш муваффақиятли амалга оширилди. Унга учта стенд қўйиш амалиётини ўтказдик.

    Бундан ташқари Сирдарёлик кардиологлар, мустақил равишда беморларни ташхислаш ва даволаш, ёндош касаллик хавфи, юрак ишемия, зўриқиш, стенокардия, гипертония ва бошқа касаллик хавфи билан келган беморларда юрак олд тушувчи артериясига стенд уйқу, оёқ, сон артериясига стенд қўйиш каби мураккаб жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказишга муваффақ бўляпти.

    Улар яна битта янгиликка қўл урди. Ҳамкорларни маслаҳатига таянган ҳолда, яқинда Сирдарёда илк маротаба юрак туғма нуқсони бор болаларни эндоваскуляр хирургия йўли билан даволаш ҳамда ўткир миокард инфаркти, коронар синдромини ўткир даврида стендлаш амалиётини йўлга қўяди.

    Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates