Россиялик олимлар қонни тозалайдиган сорбент ишлаб чиқишди

    Россия Фанлар академиясининг И.В.Гребеншиков номидаги Силикат кимёси институти олимлари қонни токсинлар, вируслар ва бактериялардан тозалайдиган сорбентни тақдим этди.

    Синтетик комплекслар табиий алюминосиликатлар асосида моделлаштирилган.

    Алюминосиликатлар қондан вирус ва бактерияларни ўзлаштиришга қодир, аммо одамлар учун хавфли аралашмаларни ҳам ўз ичига олади. Янги синтетик материал заҳарли эмас ва қон ҳужайраларини йўқ қилмайди.

    Хавфсиз ва самарали гемосорбентларни ишлаб чиқиш учун олимлар магнийни алюминий билан алмаштиришди. Ишланма вируслар ва токсинлар намунаси сифатида ишлатилган окситоцин ва альбумин каби оқсил молекулаларида синовдан ўтказилди.

    Тажриба натижалари шуни кўрсатдики, янги модда табиий сорбентларга қараганда 2-4 баробар кўпроқ зарарли моддаларни ўзлаштиради ва организмга зарар етказмайди. Бу Ғарб муқобилларига қараганда нафақат самаралироқ, балки арзонроқ бўлиб чиқди. Келажакда сорбент нафақат қонни тозалаш, балки куйиш ва яралар учун қопламаларни ишлаб чиқариш учун ҳам фойдаланилиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates