Россияликлар энг кўп саёҳат қилган топ-3 давлат

    Улар қаторида Ўзбекистон ҳам бор

    Ўзбекистон шу йилнинг кузида россияликлар энг кўп чипта сотиб олган машҳур йўналишлар учлигига кирди. Бундай маълумотлар Tutu.ru хизмати таҳлилчилари томонидан тақдим этилди.

    Шундай қилиб, биринчи ўринни Тожикистон эгаллади. Бу мамлакатга чипта сотиб олган йўловчилар улуши 18,53 фоизни, бир томонлама чиптанинг ўртача нархи эса 14,2 минг рублни ташкил қилган.

    Қирғизистон иккинчи ўринда. Кузда 16,78 фоиз россияликлар мазкур давлатга саёҳат қилишга қарор қилишган ва ўртача ҳисоб 16 000 рублни ташкил этди.

    Учинчи ўринни Ўзбекистон банд этган. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, мамлакат саёҳатчиларнинг 14,17% томонидан танланди ва ўртача чипта нархи бир томонга 17,5 минг рублни ташкил этди.

    Бундан ташқари, бу кузда руслар орасида машҳур йўналишлар рўйхати қуйидагича:

    Арманистон 12,01 фоиз, 18 820 рубль;

    Озарбайжон 11,32 фоиз, 16279 рубль;

    Туркия 8,61 фоиз, 30242 рубль;

    Беларусь 4,99 фоиз, 8399 рубль;

    Қозоғистон 4,51 фоиз, 21437 рубль;

    БАА 1,41 фоиз, 46 346 рубль;

    Исроил 1,22 фоиз, 47883 рубль;

    Грузия 1,03 фоиз, 31224 рубль;

    Миср 0,45 фоиз, 38706 рубль;

    Таиланд 0,44 фоиз, 71287 рубль;

    Германия 0,43 фоиз, 39533 рубль;

    Сербия 0,42 фоиз, 40291 рубль.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates