Ростдан ҳам ўзбек гилосида вирус топилдими

    Агросектор 27 май 2023 2046

    Кеча мана шундай хабар тарқалди ва аҳолининг хавотирига сабаб бўлди.

    Расмий маълумотларга кўра, “ўзбек гилоси” бўйича Россиядан ҳеч қандай эътирознома келиб тушмаган.

    Россия томони маълум қилишича, Омск вилоятига етиб борган гилос партиясида “шарқ мевахўри” аниқланган. Текширув кетмоқда.

    Агар “шарқ мевахўри”нинг личинкалари тирик ҳолда аниқланса, зарарсизлантириш ишлари олиб борилганидан сўнг товар Федерация ҳудудига олиб кирилиши белгиланди.

    “Шарқ мевахўри” инсон ҳаётига хавф соладиган вирус эмас, ўсимликлар дунёси учун зарарли ҳашарот ҳисобланади. Ҳолатдан сўнг, ўзбекистонлик боғбонларга фитосанитария тозалик бўйича кўрсатма берилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates