Саида Мирзиёева IV Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасидаги сессияда иштирок этди

    Ҳукумат 12 июн 2025 1689

    Президент ёрдамчиси Қорақалпоғистоннинг равнақи ва минтақа иқтисодиётини мустаҳкамлаш ҳамда бу оғир, аммо ниҳоятда гўзал ҳудудда яшаётган ҳар бир инсоннинг турмуш сифатини яхшилаш — мамлакатнинг устувор мақсадларидан бири эканлигини таъкидлади.

    Саида Мирзиёева IV Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасидаги бугунги сессияда ўтган бир йил мобайнида кўплаб музокаралар олиб борганимиз, аниқ дастурларни ишга туширганимиз ва уларни амалга ошириш учун зарур маблағ ажратилганини таъкидлади.

    “Boston Consulting Group” компанияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистонни 2035 йилгача ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқдик. Қорақалпоғистонга киритилаётган сармоялар янги иш ўринлари яратиши, маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаши, ёшларнинг келажагини янада яхшилаши керак. Инвесторларни ҳудудга ташриф буюриб, республиканинг улкан салоҳиятини ўз кўзлари билан кўришга ва кенг имкониятлар кўламини баҳолашга таклиф қиламан, — деб ёзади ўзининг Телеграм каналида Президент ёрдамчиси.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates