баннер
19 мар 2025
02:44

    Саида Мирзиёева “Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси“ балет спектаклида иштирок этди

    Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ғояси билан яратилган "Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси" балет спектакли Қозоғистонда ҳам намойиш этилди.

    “Қозоғистонга қилган аввалги сафаримиз чоғида “Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси“ балети шу қардош юртда ҳам намойиш этилса, деб ният қилгандик. Эзгу ниятимиз ижобат бўлди — 17 март куни Абай номидаги Қозоғистон миллий опера ва балет театри саҳнасида қадимий рақсимиз — лазги жонланди“, — дейди Саида Мирзиёева.

    Бундай маданий тадбирлар гўзал санъатимизни намоён этибгина қолмай, қардош миллатлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлашга, ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтаришга ёрдам беради.

    “Биз, Президентимиз томонидан бошлаб берилган яхши қўшничилик анъаналарига содиқ қолган ҳолда, Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий, сиёсий ва, албатта, маданий соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришга ўз ҳиссамизни қўшишни мақсад қилганмиз. Халқларимиз ўртасида тотувлик, аҳиллик ҳукм сурса, ушбу минтақа қудратли ҳамжиҳатлик марказига айланиши шубҳасиз“, — деб ёзади Президент ёрдамчиси ўзининг Телеграм каналида.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech