Саида Мирзиёева Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

    Ҳукумат 5 март 2025 1305

    Шу йилнинг 5 март куни Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамкулов билан учрашди.

    Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

    “Маданий-гуманитар ҳамкорликни муҳокама қилар эканмиз, бўлажак қўшма тадбирлар, жумладан, А. Навоий номидаги театрнинг Остона ва Олмаота шаҳарларига ижодий сафарлари, Қозоғистон Миллий музейи ва Абилхон Кастеэв номидаги Қозоғистон санъат музейида кўргазмалар, шунингдек, Туркистонда ёшлар форумини ташкил этиш юзасидан фикр алмашдик“, — дейди Саида Мирзиёева.

    Муҳокамалар сўнггида ушбу тадбирларнинг юксак савияда ўтказилиши Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг эътибори ва қўллаб-қувватлаши туфайли қардош халқларимиз ўртасида қарор топган дўстликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates