Самарқанд саммити ШҲТ фаолиятида янги даврни бошлаб беради

    ШҲТнинг Самарқанд саммити, геосиёсий ва иқтисодий вазиятнинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, ташкилотга аъзо давлат раҳбарлари учун глобал кун тартибидаги барча долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

    Саммитда муҳокама қилинадиган энг муҳим масалалардан бири иқтисодий ҳамкорликнинг янги жабҳаларини белгилаб олишга қаратилади.

    Жаҳон иқтисодиётининг янги шароитида Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг иқтисодий ҳамкорлик салоҳиятини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.

    2021 йил якунларига кўра ШҲТга аъзо давлатлар ташқи савдосининг ўсиши 33 фоиздан юқорилаб, 8 триллион доллардан ошди ва ташкилот маконидаги ички савдо айланмаси қарийб 40 фоизга ўсиб, 768 миллиард долларни ташкил этди. Бу кўрсаткичлар ташкилотга аъзо мамлакатлар учун янги имкониятлар очилиши мумкинлигини англатади.

    Мамлакатимизнинг инвестиция имкониятларини ошириш, ШҲТ давлатлари ўртасида капитал алмашинувини янги босқич ва миқдорга кўтариш, ушбу масала бўйича масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш икки ва кўп томонлама манфаатларни рўёбга чиқариш ва иқтисодий ислоҳотларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    Ўзбекистоннинг иқтисодий ташаббуслари қаторида ШҲТ ишбилармонлар кенгаши доирасида ўзаро сармояларни илгари суриш бўйича глобал молиявий-иқтисодий таҳликаларни юмшатишга қаратилган қўшма ҳаракат режасини ишлаб чиқиши турмуш даражасининг кескин пасайиб кетишининг олдини олиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва иқтисодий юксалишга эришиш ҳисобидан аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш чора-тадбирларини қамраб олади.

    Саммитда ШҲТнинг минтақалараро савдони ривожлантириш дастури имзоланиши режалаштирилган. Бунда ҳар бир аъзо мамлакатнинг ички имкониятлари ва ташқи ҳамкорлик омиллари нафақат ўзаро савдо-сотиқни, шу билан бирга миллий ишлаб чиқариш йўналишларининг трасформация қилинишига эришиш мумкин бўлади. Натижада, ўзаро савдо-сотиқ, товарлар ва хизматлар номенклатураси кенгайиши ташкилотга аъзо давлатлар иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

    Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар фаровонлигини ривожлантириш учун Ўзбекистон томонидан саноат кооперациясини рағбатлантириш бўйича таклиф этилган дастур қабул қилиниши иқтисодиётнинг таркибий тузилишида ўзгаришларни таъминлаб, ҳали фойдаланилмаган ишлаб чиқариш салоҳиятини юзага чиқариш, иқтисодий ўсишнинг янги нуқталарини яратиш, иш ўринлари барпо этиш, жумладан, хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда қўшимча қийматли маҳсулотлар экспорти таркибини кенгайтириш имконини беради.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ШҲТга аъзо давлатларнинг асрлар давомида Буюк ипак йўли билан бирлашган, Шарқдан Ғарбга ва Ғарбдан Шарқга товарлар ва хизматлар ташивуни таъминловчи траспорт артериясини шакллантириш ва ишга тушириш ўзаро боғлиқликдаги улкан салоҳият мавжудлигини реал воқеликка айлантиради. Бу йўналишда “Хитой –Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўл алоқаси лойиҳасини амалга ошириш жуда истиқболли ҳисобланади. Замонавий шароитда Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларининг ўзаро боғлиқлиги ташаббусини, “Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар” темир йўлини қуришни фаол илгари сурмоқда. Бу нафақат ШҲТга аъзо давлатларнинг логистика имкониятларини кенгайтиради, балки Афғонистонни тинч йўл билан қайта қуриш ва Шимолий-Жанубий йўналишдаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилади.

    ШҲТга аъзо давлатларнинг ўзаро манфаатли алоқаларини ривожлантириш ва самарали траспорт логистикасини яратиш учун концептуал лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон томонидан таклиф этилган “Йўл харитаси”ни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу ШҲТ транспорт ва транзит салоҳияти очилишига имкон яратади, савдода янги бозорларни қамраб олиш географиясини кенгайтириш, ишлаб чиқаришнинг янги турлари ривожланишига туртки бўлади. Натижада, янги манфаатлар қондирилиши учун техник-технологик ҳамкорлик кучайиб, иқтисодий алоқаларнинг янги ва кенгайтирилган замонавий турлари қарор топади.

    Хулоса қилиб айтганда, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган бир қатор концептуал ҳужжатларнинг аҳамияти ва сонини ҳисобга олган ҳолда, саммит натижалари ШҲТ фаолиятида янги даврни бошлаб беради.

    Рустам Ҳасанов,

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар

    институти лойиҳа раҳбари

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates