Самарқандда 17 мингдан ортиқ трактор ва қишлоқ хўжалиги техникалари таъмирланмоқда

    Агросектор 5 январ 2021 1122

    2021 йил баҳорги дала ишларида қатнашадиган техникаларни таъмирлаш учун 10 миллиард 991 миллион сўм маблағ талаб этилади.

    Қиш деҳқонларимиз учун яна бир синов даври саналади. Айнан шу фаслда қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштириш учун пухта замин ҳозирланади. Шу боис 2021 йил баҳорги дала ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказишни кўнгилларига туккан самарқандлик азму-шижоатли бободеҳқонлар, айни кунларда мавсумда қатнашувчи тракторлар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлашмоқда.

    Шу ўринда айтиш жоизки, қишлоқ хўжалиги, йўл-қурилиш техникалари воситалари ва бутловчи механизмларни рўйхатга олиш, давлат рақам белгилари берилиши ҳамда улардан унумли фойдаланишни назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси зиммасига юклатилган.

    Ҳозирда “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан баҳорги дала ишларида қатнашадиган 17 мингдан ортиқ трактор ва қишлоқ хўжалиги техника воситаларини таъмирга тортиш ва таъмирлаш юзасидан доимий назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

    Ушбу тадбирлар натижасида 1 минг 612 дона чопиқ трактори, 1 минг 612 дона культиватор, 962 дона чигит экиш селкаси, 277 дона ғалла ўриш комбайни, 412 дона пуркагич, 399 дона минерал ўғит сепгич, 194 дона ер текислагич, 413 дона чизел ва 11 минг 15 дона тишли борона тегишли дислокациялар асосида белгиланган ҳудудларга йиғилиб, таъмирлаш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

    Айниқса, қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишлари вилоятнинг Нарпай, Иштихон, Каттақўрғон, Пастдарғом ва Пайариқ туманларида юқори суратда амалга оширилмоқда.

    — Вилоятда 2021 йил баҳорги дала ишларида қатнашадиган техникаларни таъмирлаш учун 10 миллиард 991 миллион сўм маблағ талаб этилади, — дейди “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлими бош инспектори Шахриддин Бутунов. — Ушбу маблағнинг 1 миллиард 358 миллион сўми культиваторларни таъмирлаш, 918 миллион сўм маблағ чопиқ тракторларини таъмирлашга сарфланса, ғалла ўриш комбайнларини мавсумга ҳозирлаш учун 800 миллион сўмдан зиёд маблағ лозим бўлади. Шунингдек, чигит экиш селялкаларини таъмирлашга 220 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши режалаштирилган бўлса, пуркагичлар, минерал ўғит сепкичлар, чизел ва тишли бороналарни таъмирлаш учун жами 490 миллион сўмдан ортиқ маблағ талаб этилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, Инспекция органлари томонидан баҳорги дала ишларида қатнашувчи тракторлар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан доимий мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда. Бунда таъмирлашнинг сифатли бажарилиши, механизатор ва бошқа ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, қишлоқ хўжалиги техникаларининг эҳтиёт қисмлар билан ўз вақтида таъминланиши сингари вазифаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Буларнинг барчасидан кўзланган мақсад, жорий йилда Самарқанд вилоятида баҳорги дала ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш эвазига барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ҳосилдорликни гектар бошига 10-15 центнерга кўтаришдан иборат.

    “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилояти

    бошқармаси ахборот хизмати

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates