Қайд этилишича, шу йилнинг 4 май куни соат 23:15 да Самарқанд вилояти ФВБга “112” тизими орқали, Самарқанд шаҳар “Ипак йўли“ МФЙ ҳудудида 10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга 2 нафар фуқаролар тушиб кетганлиги ва уларга амалий ёрдам зарурлиги бўйича хабар келиб тушган.
Келиб тушган хабарга асосан, айтилган манзилга ФВБ қутқарувчилари етиб борган ва фуқаролар соғ-саломат қутқариб олинган.









