Самарқандда 248,33 грамм героин ушлаб қолинди

    Ургут тумани Чеп маҳалласида яшовчи А.Д. ва Ваткан-Қўзибек маҳалласида яшовчи Ш.Х. жиноий тил бириктириб, гиёҳванд модда олди-сотдиси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. 

    Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси хабар қилди.

    Вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.Д., З.Ф. ҳамда Ш.Х. ҳаракатланиб кетаётган автомашинада 248,33 грамм миқдорда героин гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштирилди.

    Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу гиёҳвандлик воситалари фуқаро А.Д. га тегишли бўлиб, уни Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи фуқарога етказиб беришни режалаштиргани маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат бўйича Ш.Х. ва А.Д.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.