Самарқандда «Cultural night» маданий тадбири ўтказилди

    Маданият 19 октябр 2023 1440

    Жорий йил 18 октябрда «Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуасидаги “Боқий шаҳар”да «Cultural night» маданий тадбири ўтказилди. Тадбир Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWТО) Бош Ассамблеяси юбилей 25-сессиясининг энг ёрқин воқеаларидан бирига айланди.

    Маълумот учун, «Cultural night» Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан UNWТО Бош Ассамблеяси доирасида илк бор ташкил этилаётган маданий кечадир. Тадбир этник анъаналар ва либослар намойишини ўз ичига олади ва тадбир ташкилотчилари ҳамда иштирокчилар намуна сифатида миллий кийимлардан фойдаланадилар.

    Маданий тадбирда 140 та давлатдан делегатлар, туризм вазирлари ва маъмуриятлари раҳбарлари, халқаро ва маҳаллий ташкилотлар, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Маданий кеча доирасида миллий фольклор ансамблининг чиқишлари, гала-концерт, меҳмонлар, раққосалар иштирокида “Боқий шаҳар” бўйлаб саёҳат, ҳунармандчилик ярмаркаси ва Ўзбекистон вилоятларининг анъанавий санъат намойишлари каби тадбирлар бўлиб ўтди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Анъанавий гала-концерт якунида ранг-баранг дрон-шоу ва байрамона салютлар мажмуа осмонини ёритди.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates