Самарқандда ғалла парваришини кечиктирган 365 нафар фермер огоҳлантирилди

    644 та фермер хўжаликлари томонидан экилган 10 минг гектардан ортиқ ғалла майдони “қолоқ” деб топилди.

    Самарқандлик кўпни кўрган, тажрибали деҳқонлар томонидан бошоқли дон экинларидан мўл ҳосил етиштириш юзасидан ўзига хос мактаб яратилган. Айни кунларда 4 минг 470 та фермер хўжаликлари томонидан 94 минг 230 гектар сувли майдонга экилган кузги бошоқли дон экинларини парваришлаш юзасидан белгиланган агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилмоқда.

    “Ўзагроинспекция”нинг марказий аппарати, инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва бўлимлари томонидан ҳар гектар ҳисобига 5 тоннадан маҳаллий ўғит жамғариш, бошоқли дон экинларини азотли ўғитлар билан озиқлантириш ҳамда кузги бошоқли дон экинларининг ҳолати таҳлилий равишда ўрганилди.

    Ўрганишлар давомида, вилоятда 86 минг 57 гектар майдондаги бошоқли дон экинлари тўлиқ униб чиққанлиги аниқланди. Аммо бошоқли дон экинлари парваришида агротехник тадбирларни амалга ошириш юзасидан бир қатор камчиликлар ҳам мавжудлиги маълум бўлди.

    Жумладан, вилоятда 644 та фермер хўжаликлари томонидан экилган 10 минг гектардан ортиқ ғалла майдони “қолоқ” деб топилиб, 2 минг 534 та фермер хўжаликларида бошоқли дон экинлари тўпламаганлиги аниқланди.

    Ғалла парваришида юзага келган муаммоларни тезкорлик билан сифатли бартараф этиш юзасидан “Ўзагроинспекция”нинг марказий аппарати ишчи гуруҳи томонидан 365 нафар фермер хўжаликлари раҳбарлари огоҳлантирилиб, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш юзасидан тавсиялар берилди.

    “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят

    бошқармаси ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates