Самарқандда ҳарбий қисм ўрнида 100 ўринли шифохона ва 1000 ўринли карантин зонаси қурилмоқда

    Саломатлик 28 май 2020 3866

    Самарқанд шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмнинг бўш турган 18 гектар ер майдонида 100 ўринли замонавий шифохона мажмуаси қурилиши бошланди.

    Турли хасталиклар, жумладан юқумли касалликларга чалинган беморларни даволашга мўлжалланган шифо маскани бугунги кун талаблари асосида бунёд этилиши, даволаш ва реанимация бўлимлари ташкил этилиши кўзда тутилган. Шунингдек, бу ерда тиббиёт ходимлари учун турар жойлар қурилади.

    Шунингдек, мазкур ҳудудга туташ ҳарбий шаҳарчадаги 9 гектар майдонда 1000 ўринли карантин комплекси қурилиши бошланди.

    Айни пайтда бу ерга “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти томонидан контейнерлар келтирилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса мажуа учун зарур тиббий ускуналар, диагностика ва даволаш жиҳозлари етказиб бермоқда.

    Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, вилоят ҳокими Э.Турдимов республика қурилиш вазирлиги масъуллари билан бирга мазкур объект лойиҳаси ва қурилиш жараёнлари билан танишди. Қурилишни сифатли, белгиланган меъёрларга тўла амал қилган ҳолда амалга ошириш юзасидан топшириқ ва тавсиялар берилди.

    Мазкур тиббий муассасалар келгусида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тасарруфига ўтказилиши белгиланган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates