Унда, пахта қабул қилиш масканларининг мавсумга шайлиги, қишлоқ хўжалиги техникалари ва тиркамаларнинг техник ҳолати, лаборатория ва тарози ускуналарининг техник созлиги сингари кўплаб масалаларга жиддий эътибор қаратилмоқда.
-Жорий йилда Самарқандлик деҳқонлар мавжуд 75 минг 580 гектар майдонда етиштирилган ҳосилни қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш мақсадида мавсумга тайёргарлик ишларини қизғин олиб боришди.
2020 йилда 9 та кластер корхоналари ҳамда 2 минг 120 та фермер хўжаликлари томонидан 215 минг 500 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёси етиштириш режалаштирилган. Йиғим-теримни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида вилоятда 27 та пахта қабул қилиш масканларида мавсумолди тайёргарлик тадбирлари амалга оширилди.
Белгиланган режага кўра, пахта қабул қилиш масканларидаги 117 та ўт ўчириш мосламалари,117 та кичик механизация воситалари, 23 та ёпиқ омборлар, 422 та ғарам майдонлари, 347 та электр шкафлар ҳамда 469 та ҳудудларни ёритиш мосламалари билан таъмирланди,-дейди Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси пахта хом ашёси, дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бош инспектори Баҳодир Раҳмонов.
Жорий йилда пахта ҳосилининг салмоқли қисмини техника воситалари орқали йиғиштириб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда кластер корхоналари томонидан хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган 26 та замонавий пахта териш машиналари харид қилинган бўлиб, мавсум давомида жами 38 та пахта териш машиналари иштирок этиши кўзланган.
Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси Ахборот хизмати