56 та ҳолатда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, уларнинг ҳар бирига 1 млн 20 минг сўм миқдорида жарималар белгиланди.
«Бу камераларнинг юқори қисми 180 даража, паст қисми эса 360 даражани тасвирга олади, — деди Экология вазирлиги бош мутахассиси Ҳикматулла Абдуллаев. — Шунингдек, 1 км масофагача шахсни аниқлаш имконияти бор. 3 кмгача ҳаракат тизимини кўрсатиб бера олади. Мазкур камералар доимий назорат қилиб борилади».
Маълумот учун, айни дамда Самарқанд вилоятида онлайн камералар ўрнатиш давом этмоқда. Дастлаб аҳоли гавжум, чиқинди кўп ташланадиган 25 та ҳудудда махсус кузатув камералари қўйилади. Шунингдек, 2024 йилда бутун вилоят бўйлаб кузатув камераларидан жами 100 та ўрнатиш режалаштирилган.