Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд илмий-тажриба стансияси олимлари томонидан помидорнинг маҳаллий “Мустақиллик- 28” янги нави яратилди. Ушбу нав ташишга чидамлилиги, экспортбоплиги ва ҳосилдорлиги билан ажралиб туради.
Олимлар яратган янги навнинг ширинлилик даражаси 7 фоизга тенг ва бу кўрсаткич юртимизда етиштирилаётган энг ширин помидорлар ичида рекорд кўрчаткич ҳисобланади.