Экология вазирлигининг маълумот беришича, Нурота давлат қўриқхонаси 1973 йил 4 декабрда Жиззах вилоятида ташкил қилинган бўлиб, Нурота тоғ тизмаларининг марказий қисми ва шимолий ён бағирларида жойлашган. Ҳудудда ҳайвонот дунёсининг 247 тури рўйхатга олинган ва улардан 31 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.
Хусусан, Қизилқум архари ҳам заиф, қисқариб бораётган тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил рўйхати ҳамда CИТEСнинг ИИ Иловасидан жой олган. У 1991 йилдан буён Нурота қўриқхонасида кўпайтирилмоқда.