Қайд этилишича, тезкор гуруҳ ходимлари томонидан ўтказилган назорат рейд тадбири давомида, Олот туманида яшовчи 2 нафар ҳуқуқбузар чўл ҳудудидан саксовул ҳамда чўл ўсимлигини олиб келаётганида инспекторлар томонидан ушланди.
Ҳолат юзасидан 2 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79 моддаси 1 қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларнинг ҳар бирига 9 937 500 сўмдан жарима ҳамда табиатга етказилган зарар ҳисобланди.