Самарқандда тадбиркор 40 нафар етим болага бепул таълим-тарбия бермоқда

    Келгусида эса шароити оғир болалар учун хусусий мактабда ҳам таълим-тарбия жараёнини йўлга қўйишни мақсад қилганман. Ягона орзуим, дунёда етим болалар бўлмасин.

    2019 йилда Самарқанд вилоятида қуввати 250 ўринли мактабгача таълим ташкилоти давлат-хусусий шерикчилик асосида фаолият бошлади. Бугунги кунда боғчага 200 нафардан ортиқ бола қамраб олинган бўлиб, улардан 40 нафари етим болалар бепул таълим-тарбия олмоқда. 32 нафар ёрдамга муҳтож оилаларнинг фарзандлари имтиёзли 150 минг сўмлик тўлов ва қолган тарбияланувчилар эса ота-оналар бадали орқали таълим-тарбия олмоқда.

    Давлат-хусусий шерикчилик асосида фаолият олиб бораётган боғча лойиҳаси 11 миллиард сўм бўлиб, 3 миллиард сўми давлат томонидан кредит, қолган 8 миллиард сўми тадбиркор маблағи эвазига иш бошлаган.

    «Миллат хазинаси» хусусий боғча мудираси Дилфуза Маъруфова боғча қурилиб, ишга тушишидан олдин етим болаларни бепул тарбия қилишни мақсад қилган.

    — Турмуш ўртоғим масжид қуришни мақсад қилган пайтларида ён-атрофимиздагилар «Боғча ҳам масжиддек жой, шунинг учун болалар боғчаси қуринглар», дея маслаҳат берган. Маслаҳатлардан куч олиб, ушбу боғча фаолиятини йўлга қўйганмиз. Ҳар бир болани оилавий шароити билан яқиндан танишган ҳолда боғчага қабул қиламан. Бугунги кунда муассасасада инглиз тили, шахмат-шашка, каратэ, гимнастика, ментал арифметика, хореография тўгараклари иш олиб бормоқда, — дейди Дилфуза Маъруфова.

    Дилфуза Маъруфова 20 йил давомида Самарқанддаги мактаблардан бирида олий тоифали педагог сифатида фаолият юритган.

    «Бугун масжид ўрнига болажонларни ўз бағрига олган боғча қурганимиздан жуда ҳам хурсандман. Болажонларнинг мактабгача таълимда олаётган билими келажак ҳаётида, албатта, асқотишига шубҳам йўқ. Келгусида эса шароити оғир болалар учун хусусий мактабда ҳам таълим-тарбия жараёнини йўлга қўйишни мақсад қилганман. Ягона орзуим, дунёда етим болалар бўлмасин».

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates