Саммит қатнашчилари кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқандда бўлдилар

    Халқаро ҳамкорлик 11 сентябр 2022 1178

    8-9 сентябрь кунлари Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити бўлиб ўтди.

    2022 йил 10 сентябрь куни Саммит иштирокчилари Сенат Раиси Танзила Нарбаева ҳамороҳлигида кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига ташриф буюришди.

    Куннинг биринчи ярмида саммит қатнашчилари “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида бўлиб, марказдан ўрин олган “Боқий шаҳар” мажмуаси билан яқиндан танишди. Қадимий ва навқирон Самарқанд бағрида қад ростлаган мана шундай замонавий, улуғвор меъморий мажмуа барчада ўзгача таассурот қолдирди.

    Шундан сўнг, меҳмонлар Кони Гил мероси марказига бориб, Самарқанд қоғозлари ишлаб чиқарилиш жараёнини ўз кўзлари билан кўрдилар.

    Шунингдек, делегация вакиллари Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейида бўлдилар. Таъкидлаш жоиз, Амир Темурнинг суюкли набираси бўлган Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек буюк астроном олим ва ҳукмдор сифатида илм-фан ва маданият ривожига катта ҳисса қўшган.

    Ўрта асрлардаёқ ноёб расадхона кашф қилиб, осмон жисмларини жуда аниқ ўрганган. Унинг “Зижи жадиди Кўрагоний” асари дунё астрономия фани ривожида муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилган. Эътиборлиси, меҳмонлар Мирзо Улуғбек ҳақида кўп эшитгани ва унинг илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси беқиёс эканини айтиб ўтишди.

    Куннинг иккинчи ярмида саммит иштирокчилари Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбарасини зиёрат қилдилар.

    Меҳмонларга ушбу мақбара тарихи бўйича батафсил маълумотлар берилди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Соҳибқирон Амир Темур бобомиз 1404 йилда невараси Муҳаммад Султон вафотидан кейин унга атаб мақбара қуришни буюради.

    Оилавий дахмага айланган Амир Темур мақбараси Самарқанднинг жануби-шарқида бунёд этилган салобатли иморат ўлароқ, ўтмишимиздан сўзлаб туради.

    Меҳмонлар Регистон майдонини кўздан кечирар эканлар, илиқ таассуротлар олганларини қайд этдилар. Уч маҳобатли тарихий обида — Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасалари бир бутун ансамблни ташкил этиши уларнинг эътиборини тортди.

    Регистон майдонини айланиш чоғида ўша даврда қурилган биноларнинг ўзига хос услублари, мадрасаларнинг қурилиш тарихи, пештоқларидаги нақш ва рамзларнинг мазмуни ҳақида сўзлаб берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates