Ҳодиса эрталаб тахминан соат 5:30 да аэропорт ходимлари самолётни дарвоза терминали томон тортиб олаётган пайтда содир бўлган. Автомашина салони самолётнинг ўнг двигатели остида қолиб кетди. Автомобиль ҳайдовчиси енгил тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Воқеа содир бўлган вақтда самолётда ҳеч ким бўлмаган. Самолёт жиддий шикастланган ва яроқсиз ҳолга келган. Авиакомпания Сиднейдан Аделаидага режалаштирилган JQ760 авиарейсини бекор қилишга мажбур бўлди.
Йўловчилар сафарларини давом эттириш учун кейинги авиарейсларга қайта тайинланди. Ҳодиса Сидней аэропортида ҳаво қатновини вақтинчалик тўхтатиб қўйган. Тўқнашув ҳолатлари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради tengritravel.kz.