Сангардакка туризм қишлоғи мақоми берилди

    Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Унга кўра, Сариосиё туманидаги Сангардак қишлоғига туризм қишлоғи мақоми берилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда Туризм қўмитаси раиси У.Шадиев, вилоят ва туман ҳокимликлари, туризм бошқармаси мутасаддилари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    “Сангардак” шаршараси билан дунёга довруғи кетган маҳалла кейинги йилларда янада кўркам ва обод қишлоққа айланди. Тоғ қўйнида кенг, равон йўллар барпо этилиб, маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун зарур шароит яратилди.

    Масжид, ошхона ва бошқа хизматлар кўрсатиш шохобчалари қурилди. 50 ўринли меҳмонхона, 200 ўринли санаторий, 23 та меҳмон уйи ташкил этилди. “Сангардак чеварлари” тикувчилик корхонаси ишга туширилди.

    Яқин орада бу қишлоқ билан Қашқадарёни боғлайдиган янги автомобиль йўли ишга туширилади. Бу йўл пойтахтдан сайёҳларнинг воҳага келишини 4-5 соатга қисқартиради.

    Тадбирда Сангардакка туризм қишлоғи мақомини берувчи сертификат топширилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates